Енгилмас чемпионлар ўртасидаги супер жанг 2018 йилда ўтказилиши мумкин

1692

Енгилмас чемпионлар ўртасидаги супер жанг 2018 йилда ўтказилиши мумкин

Супер оғир вазнли тоифада жаҳон чемпионлари америкалик Деонтей Уайлдер ва британиялик Энтони Жошуа ўртасидаги тўқнашув 2018 йилда бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Жошуанинг промоутери Эдди Хирн SkySports телеканалига берган интервьюсида хабар қилган.

Бизнинг мақсадимиз бу жангни йил охирига қадар ўтказиш, – дейди у. – АҚШда бизни яхши билишади, аммо биз жангни Буюк Британияда ўтказишни афзал билмоқдамиз. Агар Америкага боришга тўғри келса ҳам, бу муаммо эмас.

Уайлдер Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC) чемпиони ҳисобаланади. У профессиональ рингда мағлубият нималигини билмай келаётир. 38 ғалаба (37 нокаут).

Жошуа Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ва халқаро бокс федерацияси (IBF) чемпионлик камарлари соҳиби. Унинг ҳисобида 20 ғалаба (барчаси нокаут).