Енгилмас спортчимизни қирғиз полвони мағлуб этди

17 май, 19:26 671

Енгилмас спортчимизни қирғиз полвони мағлуб этди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳри мезбонлик қилаётган Ислом Бирдамлик ўйинларининг юнон-рум кураши бўйича беллашувлар ҳал қилувчи палласига яқинлашмоқда.

59 килограмм вазн тоифасидаги беллашувларда иштирок этаётган ҳамюртимиз Исломжон Баҳромов финал босқичда гиламга чиқди.

Хусусан, ҳал қилувчи баҳсда қирғизистонлик К.Жолчубеков билан рақобатлашган спортчимиз рақибига имкониятни бой бериб қўйди

Қайд этиш жоиз, Баҳромов финалгача бўлган учрашувларда туркманистонлик С.Тазаев ва покистонлик А.Ҳуссайнни мағлубиятга учратган эди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.