Энрике "Арсенал"дан трансферлар учун 230 млн фунт талаб қилмоқда

“Арсенал” клуби бош мураббийлигига асосий номзодлардан бири бўлган Луис Энрике жамоанинг таркибини кучайтириш бўйича ўз шартларини қўймоқда.

The Sun нашрининг ёзишича, испаниялик мутахассис ёзги трансферлар учун клуб раҳбариятидан 230 миллион фунт стерлинг талаб қилмоқда. Айнан шу нарса томонларнинг музокаралари мувафаққиятли якунланишига катта тўсқинлик қилмоқда.

Аввалроқ, “Арсенал” мавсум якунида Арсен Венгер билан хайрлашгач, янги мураббийга 50 миллион фунт ажратишини маълум қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!