Энрике кетишидан олдин "Барселона"га иккита совринни олиб бермоқчи

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Луис Энрике бугун бўлиб ўтадиган “Лас-Пальмас”га қарши баҳсдан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди. Унинг сўзларига кўра қолган 3та турда ғолиб чиқиш учун шогирдларининг кучи етади.

“Жамоанинг барча аъзолари ғолиб чиқишимиз мумкин бўлган иккита турнирни ютишимизга ишонишмоқда.

Менинг ишим ҳар бир рақибнинг кучига тўғри баҳо беришдир. “Лас-Пальмас” ўз ўйин услубига эга жамоа. Бу жамоа айниқса ўз майдонида ўта ҳавфли ҳисобланади”, - дейди Энрике.

Эслатиб ўтамиз, “Лас-Пальмас” ва “Барселона” баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!