Эриксен "Тоттенхэм" ғолиб чиқиши мумкин бўлган мусобақани айтди

11 март, 14:35 342

Эриксен

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби хавбеки Кристиан Эриксен "шпорлар"нинг Англия кубогидан умидлари катта эканлигини айтиб ўтди.
"Биз Европа лигасида ҳам яхшироқ иштирок этишимиз мумкин эди, аммо, бизга озроқ омад етишмади. "Тоттенхэм"га соврин керак. Англия кубоги эса биз ютушимиз мумкин бўлган ажойиб соврин", - дейди Эриксен Sky Sports нашрига берган интервьюсида.


Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" Англия кубогининг 1/4 финал учрашувини 12 март куни "Миллуолл"га қарши ўтказади.