Эркин Дониёров Россия вакилини енголмади

Дзюдо бўйича Тошкент Гран-приси баҳсларининг сўнгги кунига старт берилди.

Ушбу кун дастаридан ўрин олган беллашувларда эркаклар ўртасида -100 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Эркин Дониёров чорак финалда россиялик Ниёз Илясовга қарши татамига кўтарилди.

Қизиқарли кечган баҳсда ҳамюртимиз Россия вакилига иппон баҳоси эвазига имкониятни бой бериб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!