Эркин курашчиларимиз Тбилиси Гран-присида иштирок этишмоқда

Бугун Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида спорт курашлари бўйича Гран-при сериясига кирувчи мусобақа старт олди. Ушбу турнирда терма жамоамиз катта делегация билан иштирок этмоқда. 

Хусусан, эркин кураш баҳсларининг ўзида 8 вазн тоифасида 14 нафар полвонимиз медаллар учун кураш олиб боришмоқда. Улар орасида Бекзод Абдураҳмонов, Ихтиёр Наврўзов, Аббос Раҳмонов каби номдор вакилларимиз борлиги мусобақа қанчалик аҳамиятли эканидан далолат бермоқда. 

Айни дамда медаллар учун кураш олиб борадиган номлардан бир қаторининг номи маълум. 61 килограмм вазн тоифасида Рио Олимпиадасининг иштирокчиси Аббос Раҳмонов финал йўлланмасини қўлга киритди. Унинг олтин медаль учун кечадиган баҳсдаги рақиби грузиялик Бека Ломтадзе бўлади. Шунингдек, қолган бир қатор курашчиларимиз саралаш баҳслари зафарли юришларини давом эттиришмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!