Эрматов бошқарган ўйинда Сколари жамоаси мағлуб бўлди

Бугун Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Шарқ минтақасида бундан бир неча дақиқа илгари икки ўйин ўз ниҳоясига етди. Ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқариб борган “Кашима Антлерс” ва “Гуангжоу Эвергранд” жамоалари ўртасидаги ўйинда японияликлар ғалаба қозонишди – 2:1. Бироқ бу ғалаба “Кашима Антлерс”нинг чорак финалда иштирок этиши учун камлик қилди ва жамоа турнирдаги юришини якунлади.

Иккинчи ўйинда эса Япониянинг “Кавасаки Фронтале” хамда Таиланднинг “Муантонг Юнайтед” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Таиландда ўтган баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилган эди. Бугунги ўйинда эса “Кавасаки” рақибини аяб ўтиргани йўқ – 4:1.

Бугун оқшом Ғарб минтақасида ҳам икки ўйин бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Осиё Чемпионлар лигаси. 1/8 финал. Жавоб учрашувлари

Кашима Антлерс(Япония) – Гуангжоу Эвергранд(Хитой) 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 28 Педро Жуниор, 1:1 – 55 Паулиньо, 2:1 – 90+3 Каназаки.

Кашима Антлерс – Квун Сун Тае, Шожи, Уэда, Нагаки, Педро Жуниор(Канамури 78), Дои, Сузуки, Леандро(Каназаки 60), Ямомото, Ниши, Огасавара(Мисао 71).

Гуангжоу Эвергранд – Женг Ченг, Жанг Линь Пенг(Ванг Шангюан 36), Фен Хиатонг, Алан(Ю Ханчао 67), Паулиньо, Женг Жи, Рикардо Гулар, Хуанг Бовен, Лиу Жиан, Гао Линь(Женг Лонг 78), Ли Хеупенг.

Огоҳлантиришлар: Педро Жуниор(12), Самомото(79), Ли Хуенпанг(90).


Кавасаки Фронтале(Япония) – Муантонг Юнайтед(Таиланд) 4:1 (3:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 31 Кобаяши, 2:0 – 32 Хасегава, 3:0 – 40 Эдуардо Нету, 4:0 – 79 Рхайнер, 4:1 – 89 Дангда.

Кавасаки Фронтале – Чон Дон Рён, Ноборизато(Моримото 88), Нара, Тасака, Курумая, Абе(Рхйнер 46), Кобаяши, Накамура(Кано 62), Хасегава, Эдуардо Нету, Иэнага.

Муантонг Юнайтед – Тамсатчананг, Нотчаия(Аояма 72), Бунматан(Тинжом 84), Дангда, Краисорн(Сонгкрасин 72), Ху Ли, До, Тоссакаи, Промрак, Селио, Плайнум.

Огоҳлантиришлар: Абе(35), Курумая(53), Ху Ли(57).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!