Эрон. Жепаровнинг жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Бугун Эрон чемпионатида 16-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Сервер Жепаров фоалият олиб борадиган Техроннинг “Истиқлол” клуби бу тур ўз майдонида “Санат Нафт”ни қабул қилди.

Ушбу ўйин мезбонларнинг 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан ўз ниҳоясига етди. Жепаров ушбу ўйинни асосий таркибда бошлади.

Ушбу ғалабдан сўнг, “Истиқлол” тўплаган очколар сони 23 тага етди ва жамоа 6-ўринга кўтарилиб олди.

Эрон Про-лигаси. 16-тур

“Истиқлол” – “Санат Нафт” 4:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!