Эрон билан ўйнай олмайдиган Ислом Тўхтахўжаев югуришни бошлади

9 июнь,2017, 08:15 437

Эрон билан ўйнай олмайдиган Ислом Тўхтахўжаев югуришни бошлади

 

Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси аъзолари олдиндаги учрашувларга ҳозирлик жараёнини давом эттирмоқда.

Кеча куннинг илк қисмида “Локомотив” футболчилари тиббий кўрикдан ўтишди. Тушдан сўнг эса “Локомотив” стадионида машғулот ўтказилди. Машғулот жараёнида терма жамоа ихтиёрида бўлган футболчилардан бошқа барча иштирок этди.

Саламат Қутибоев ҳамда Икром Алибоевлар секин-аста умумий машғулотларда қатнаша бошлашди. Сергей Прохоров ҳам жамоа машғулотларига қўшилди. Қолаверса, жароҳатини даволаётган Ислом Тўхтахўжаев бугундан енгил югуришни бошлади.