Эрон икки асосий футболчисини термадан четлатди

11 август,2017, 06:33 1178

Эрон икки асосий футболчисини термадан четлатди

Эрон Футбол Федерацияси Грециянинг “Панионис” жамоаси футболчилари Эхсон Хожисафий хамда Масуд Шожаийларни терма жамоадан четлатилганлигини эълон қилди.

Гап шундаки, ушбу футболчилар клуби билан Европа лигаси саралаш босқичида “Маккаби”(Тель Авив) жамоасига қарши баҳсда майдонга тушишди.

Эрон Исроил давлатини тан олмаган ва Эрон қонунчлигига кўра, эронлик футболчиларга исроиллик спортчиларга қарши беллашиши таъқиқланади.

Ушбу дисквалификация муддати қанча эканлиги эълон қилингани йўқ. Эслатиб ўтамиз, Эрон термаси 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧга чиқиб бўлган ва 31 август куни  саралашда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий рақиби бўлган Жанубий Кореяга қарши баҳсда майдонга тушади.