Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Лацио" сафига кўчиб ўтиши мумкин

Римнинг “Лацио” клуби Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Сардор Азмунни ўз сафларга қўшиб олган тақдирда ҳам асосий жамоада майдонга тушмайдиган кўринади.

Corriere dello Sport нашри тарқатаётган хабарга қараганда, “бургутлар” 22 ёшли ҳужумчини харид қилган тақдирда уни 1 йиллик ижара шарти асосида “Верона”га жўнатишни мўлжаллашмоқда. Бу пайтда эса улар клубнинг айни пайтдаги иқтидорли ҳужумчиларидан бири Кейта Бальдени сотиш орқали “Рубин” клуби ҳужумчиси таркибдан ўрин ажратишади.

Қайд этиш лозим, олдинроқ Эрон футбол федерацияси инстаграмдаги расмий саҳифаси орқали Азмуннинг Россия клубидан “Лацио”га 18 миллион евро эвазига кўчиб ўтаётганилиги тўғрисида хабар тарқатганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!