Эронлик футболчи “Вольфсбург”ни тарк этди

15 июнь,2017, 00:26 392

Эронлик футболчи “Вольфсбург”ни тарк этди

Эрон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ашкан Дежага Германиянинг “Вольфсбург” жамоаси сафини тарк этди.

30 ёшли хавбек қишда “Вольфсбург”га қайтган эди. Бироқ ярим йил давомида эронлик футболчи икки ўйинда иштирок этди холос.

2007-2012 йилларда ҳам “Вольфсбург”да ўйнаган Дежагага жамоа раҳбарияти футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг, клуб тизимида ишлаш таклифи билан чиқди.