Эртага “Бунёдкор”га қарши “Ал Жаиш”нинг 5 футболчиси ўйнай олмайди

 

Хабарингиз бор, эртага ОЧЛ-2017 плей-офф босқичидан ўрин олган “Ал Жаиш” – “Бунёдкор” учрашуви бўлиб ўтади.

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, эртанги баҳс олдидан мезбонлар яна бир футболчисидан айрилди. Доҳаликлар шарафини ҳимоя қиладиган Илёс Абдулқодир жароҳат олиб майдон эагаларига “Бунёдкор”га қарши беллашувда ёрдам бера олмаслиги маълум бўлди. У Қатар Юлдузлар лигасининг сўнгги ўйинида жароҳат олган.

Олдинроқ Акбар, Холид Абдулрауф, Аҳмад Моин ва Мажид Муҳаммад ҳам жароҳат олиб сафдан чиққанди.   

Мазкур беллашув олдидан бир неча соат олдин ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳс эртага Тошкент вақти билан 20:15да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!