Эртага “Локомотив” – “Истиқлол” ўйини олдидан матбуот анжумани ўтказилади

9 апрель, 14:08 343

Эртага “Локомотив” – “Истиқлол” ўйини олдидан матбуот анжумани ўтказилади

 

Хабарингиз бор, 11 апрель куни “Локомотив” қитъа чемпионлар лигаси гуруҳ босқич ўйинлари доирасидаги навбатдаги учрашувини ўтказади. Жамоамиз 4-тур ўйинлари ҳисобидан Эроннинг “Истиқлол” клубини қабул қилади.

Эртага мазкур беллашув олдидан ўйинолди расмий тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган. Жумладан, соат 11:00да ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтади ва унда жамоаларнинг олдиндаги баҳсда қандай рангдаги либосда ўйнашларига ойдинлик киритилади. Шунингдек, соат 12:00да “Истиқлол” жамоаси бош мураббийи иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади. Соат 12:30да эса Андрей Микляев журналистларнинг саволларига жавоб қайтаради.

Таъкидлаб ўтамиз, “Локомотив” – “Истиқлол” баҳси индинга соат 16:00да бошланади.