Эртага Моуриньо 4 нафар “болакай”га имконият беради

20 май, 22:10 612

Эртага Моуриньо 4 нафар “болакай”га имконият беради

Деми Митчелл(суръатда), Скотт Мактоминей, Меттью Уиллок ва Закари Дирнлилар эртага “Манчестер Юнайтед” сафида “Кристал Пелас”га қарши Премьер лиганинг сўнгги турида ўйнаши лозим. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. “Қизил иблислар” устози Жозе Моуриньо мазкур баҳсда иккинчи жамоа сафида ўйнаб юрган футболчиларга имконият беришга қарор қилган.

Бундан ташқари, эртага кўпчиликка таниш бўлиб улгурган Аксель Туанзебе ҳам ўйнаши кутилмоқда.

Бундан олдин, “Манчестер Юнайтед” устози бор эътиборини Европа лигаси финалига қаратганини айтиб ўтган эди.