Эртага ҳамюртларимиз теннис бўйича Осиё очиқ турнири финалида қатнашади

14 июль,2017, 21:10 406

Эртага ҳамюртларимиз теннис бўйича Осиё очиқ турнири финалида қатнашади

Пойтахтимиздаги “Камолот” спорт клуби теннис кортларида бўлиб ўтаётган Осиё очиқ турнири ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Жуфтлик баҳсларида ғолиблар номи аниқ бўлган бўлсада, яккалик баҳсларидаги ғолиб ва совриндорлар номи эртага маълум бўлади.

Қизлар ўртасида 1-ўрин учун Лутфинисо Ахмедова Анна Хайкис билан кортга тушади. 3-ўрин эгаси Ангелина Фолтс ва Дарья Корнилова учрашувида маълум бўлади.

Ўғил болалар ўртасида ғолиб номи Самандар Абдумаликов ҳамда Максим Шин учрашувида аниқланади. 3-ўрин кимга насиб этиши, Аббос Содиқов ва Расул Нурмуҳаммедовлар баҳсида ойдинлашади.

SPORTS.UZ сайтидан узоқлашманг

P.S. Теннис бўйича 12-14 ёшли ўғил ва қиз болалар ўртасидаги Осиё очиқ турнирининг финал баҳсларидан фоторепортаж тайёрлаб, сайт саҳифаларига жойлашни режалаштирганмиз!