Эртага кикбоксинг бўйича Тошкент шаҳар чемпионати бошланади

15 ноябрь,2017, 11:18 115

Эртага кикбоксинг бўйича Тошкент шаҳар чемпионати бошланади

Эртага, 16 ноябрь куни Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг ассоциацияси томонидан болалар, ёшлар ва катталар ўртасида Тошкент шаҳар чемпионати бошланади.

Уч кун давом этадиган шаҳар чемпионатида 500 нафардан ортиқ спортчилар ғолиблик учун куч синашади.

 – Чемпионатни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда яккакураш спорт турларини, жумладан, кикбоксингни аҳоли ўртасида янада оммалаштириш, ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш ҳамда истеъдодли спортчиларни саралаш ва уларни терма жамоа сафига қўшиб, келгусида бўлиб ўтадиган халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиш, – дейди Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг ассоциацияси мураббийи Мансур Тўғизбоев.– Шу сабабли ҳам бу галги чемпионат халқаро қоидалар асосида ўтказилади.

SPORTS.UZ