Эсекьель Лавесси қизил карточкадан қутилиб қолди

26 июнь,2017, 17:12 445

Эсекьель Лавесси қизил карточкадан қутилиб қолди

Хитойнинг “Хэбей Чайна Форчун” клуби ҳужумчиси Эсекьель Лавесси Суперлиганинг 14-турида “Гуанчжоу Эвергранд”га қарши баҳсда рақибга нисбатан ўта қўпол ўйин кўрсатганига қарамай, қизил карточкадан қутилиб қолди.

Гап шундаки, “Наполи” ва ПСЖ клубларининг собиқ футболчиси учрашувнинг иккинчи бўлими ўтиб бораётган бир пайтда майдон марказида рақиб футболчисининг оёғига атайин зарба берди. Учрашув ҳаками эса 32 ёшли аргентиналик футболчини майдондан четлатиш ўрнига, уни сариқ карточка билан жазолашга қарор қилди. Шундан сўнг Лавесси рақибидан кечирим сўради.

Қуйида ушбу ҳолатга ўзингиз баҳо беришингиз мумкин:

Маълумот учун, ушбу ўйин “Хэбей Чайна Форчун” жамоасининг 0:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.