Эшли Янг “Манчестер Юнайтед”да қоладиган бўлди


Англия терма жамоаси аъзоси Эшли Янг бир қатор АПЛ клубларидан таклифлар келиб тушаётганига қарамай, “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти уни ҳеч қаерга қўйиб юбормаслигига ишонмоқда.

Чунки Янг билан бир хил позицияда тўп сурадиган Мемфис Мемфис Депайнинг “Лион” клуби сафига бориб қўшилиши, 31 ёшли футболчига асосий таркибдан жой эгаллашига йўл очиб берди.

Қишки трансфер мавсуми бошларида «МЮ» асосий таркибдан четда қолаётган Эшли Янгни бошқа клубга ижарага бериб юборишга қарор қилган эди. Бироқ Мемфис Депай ва Морган Шнейдерленнинг «қизил иблислар» сафини тарк этиши натижасида жамоа таркиби 25 футболчигача камайиб қолган эди.

Шунингдек Жозе Моуриньо ҳам футболчи билан гаплашиб, ҳеч қандай хавотирга ҳожат йўқлигини ва уни жамоада сақлаб қолишини билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!