“Эски фирма” тўқнашувида “кельтлар” ғалаба қозонди

23 апрель, 20:43 205

Ўхшаш хабарлар

“Эски фирма” тўқнашувида “кельтлар” ғалаба қозонди

Бугун Шотландияда мамлакат кубоги баҳси бўлиб ўтди. Унда ярим финал босқичида жуда машхур қарама-қаршилик – “Эски фирма” деб ном олган супер тўқнашув бўлиб ўтди. Майдонда “Селтик” хамда “Рейнджерс” футболчилари Шотландия кубоги финали учун баҳс юритишди.

Бир ўйиндан иборат бўлган мазкур баҳсда Брендан Рожерс бошқарувидаги “Селтик” рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва кубок финалига йўл олди.

“Кельтлар”ни эса финалда “Абердин” жамоаси кутиб турибди.

Шотландия кубоги. Ярим финал

Селтик – Рейнджерс 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 11 Макгрегор, 2:0 – 51, пенальти Синклэйр.

Селтик – Гордон, Боята, Шимунович, Люстиг, Тирни, Робертс (Форрест, 82), Армстронг, Макгрегор (Рогич, 75), Браун, Синклэйр, Дембеле(Гриффитс, 34).

Рейнджерс – Фодерингэм, Бейтс, Уилсон, Тавернье, Бирман, Хайндмен (Уиндасс, 70), Холлидей (Маккей, 46), Холт, Уогхорн, Миллер, Гарнер(Доду, 46).

Огоҳлантиришлар: Холлидей (4), Бирман (36), Тавернье (50), Шимунович (78), Рогич (88).