“Эспаньол” клуби “Милан” футболчисини сотиб олди

23 май, 20:52 269

“Эспаньол” клуби “Милан” футболчисини сотиб олди

Испаниянинг “Эспаньол” клуби расмий сайти жамоа “Милан” клуби дарвозабони Диего Лопесни сотиб олганини эълон қилди.

Якунланган мавсумни ижара асосида “Эспаньол”да ўтказган кипер жамоа билан 2020 йилга қадар бўлган шартномага имзо чекди. Уни ўз таркибида кўришни истайдиган жамоа эса “Эспаньол”га 50 млн евро тўлашига тўғри келади.

“Милан” сафида рақобатда Жанлуиджи Доннарумага имкониятни бой берган испаниялик посбон якунланган мавсумда каталонияликлар сафида Ла лигада 35 та баҳсда майдонга тушган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.