“Эспаньол” ўзига зўр дарвозабон топди

13 май, 09:27 233

“Эспаньол” ўзига зўр дарвозабон топди

Каталониянинг “Эспаньол” клуби бош мураббийи Кике Санчес Флорес жамоасида ижара асосида тўп сураётган, қонуний жиҳатдан эса “Милан”га тегишли бўлган испаниялик тажрибали дарвозабон Диего Лопесни трансфер ҳуқуқини сотиб олиш бўйича деярли келишувга эришилганини айтиб ўтди.

“Мен учун ҳаммаси ҳал бўлган. Бу трансфер албатта амалга ошади деб ҳисоблайман. Чунки у деярли ҳал бўлган”, - дейди Флорес.

Эслатиб ўтамиз, Лопес “Милан”да ёш ва иқтидорли дарвозабон Жанлуижи Доннарумма билан бўлган рақобатга дош бера олмай, трансфернинг сўнгги кунида “Эспаньол”га ўтган эди.