Етакчиларини йўқотишдан талвасага тушган “Арсенал” Ўзилга мисли кўрилмаган пул ваъда қилмоқда

10 март, 09:00 358

Етакчиларини йўқотишдан талвасага тушган “Арсенал” Ўзилга мисли кўрилмаган пул ваъда қилмоқда

 

Жорий мавсумда мухлислар ишончини оқлай олмаётган “Арсенал”да кадрлар муаммоси юзага келаётгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу жамоа етакчилари жамоа билан янги шартнома тузишдан бош тортмоқда, қолганлари ҳам клубдан кетишга интилмоқда.

Лондон клуби раҳбарияти вазиятни ўнглаш учун етакчи футболчиларни ушлаб қолишга эътибор қарата бошлади. Ана шу мақсадда германиялик Месут Ўзилга ҳафтасига 280 минг фунт бериладиган янги шартнома таклиф қилинди. Ҳафталик маоши 200 минг фунт бўлган аввалги битимни Ўзил рад этган эди.

Месут Ўзилнинг амалдаги шартномаси 2018 йилгача давом этади. Унга кўра, тажрибали ярим ҳимоячининг трансфер нархи 50 миллион еврога баҳоланган.

SPORTS.uz