Это’О: Ўлсак – ўламиз. Аммо кубокни олиб кетамиз

27 апрель,2017, 10:26 939

Это’О: Ўлсак – ўламиз. Аммо кубокни олиб кетамиз

 “Интер” жамоасининг собиқ футболчиси Самуэль Это’О  2009/10 йилги мавсумдаги ЕЧЛ финалидаги хотираларини айтиб берди.

“Моуриньо камдан-кам мураббийлар қиладиган ишни қилди. У ўз ёрдамчиларига ўйинга тайёргалик кўришни ва тактик схемаларни тушунтиришларини айтиб ўтди ва сўнг: “Энди Это’O бизга қандай ютишимиз керак эканлигини тушунтиради” –, деди. Мен бунинг учун ундан миннатдорман” –, деди камерунлик футболчи.

Биз финалга шунчаки ўйнаш учун эмас, ғолиб бўлиш учун келдик. Финалга қадар келиш учун қанча кўп куч сарфлаганимизни ҳамма билар эди. “Интер” 40 йилда илк бор яна финалга чиқди.

“Мен йигитларга жуда кўп финалларда ўйнаганимни ва бу мен учун ўзига хос финал эканлгини айтиб ўтдим. Мухлислар учун, биз ғолиб чиқишимиз керак. Улар бунга лойиқлар. Ё биз ЕЧЛда ғалаба қозонамиз, ёки ўламиз. Биз майдонда ўлишимиз мумкин, аммо кубоксиз ортга кетмаймиз” –, деб ўшанда айтган гапларини хотирлаб ўтди Это’О.