Это’О “Анжи”нинг Туркиядаги машғулотларига ташриф буюрди (Фото)


“Антальяспор” клуби ҳужумчиси Самюэль Это’О айни пайтда Туркияда йиғин олиб бораётган Россиянинг “Анжи” жамоаси базасига ташриф буюрди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

- Мен уйимга қайтганимдан хурсандман. Махачкалда фаолиятимнинг энг ёрқин даврларини ўтказганман. Қаерда бўлишимдан қатий назар бу клуб билан учрашишни истайман. Бу жамоа доим менинг қалбимда қолади, - дейди Это’О.

Эслатиб ўтамиз, Это’О билан бирга “Анжи”да Одил Аҳмедов ҳам тўп тепган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!