“Эвертон” 21 ёшли бразилиялик учун 35 млн евро сарфлашга тайёр

Франциянинг “Бордо” клуби ҳужумчиси Малкон ўз фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Бразилиялик футболчига “Эвертон” клуби катта қизиқиш билдирмоқда. “Ириска”лар Малконнинг трансфери учун 35 миллион евро сарфлашга тайёр. Унинг ҳафталик маоши 90 минг еврога тенг бўлиши кутилмоқда.

Аввалроқ Малкомнинг хизматларига “Интер” ҳам қизиқиш билдирган эди. Бироқ молиявий фейр-плей туфайли миланликлар трансфердан воз кечишга мажбур бўлди.  Шунингдек, бразилиялик футболчига “Бавария”, ПСЖ ва “Ливерпуль” қизиқмоқда.

Ўтган мавсумда 21 ёшли Малкон Франция чемпионатининг 35 ўйинида майдонга тушиб, 12 та гол ва 7 та голли пасга муаллифлик қилди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!