“Эвертон” 6 ёшли “Сандерленд” мухлиси хотирасига ҳайрия ўйинини ўтказади

Англиянинг “Эвертон” клуби “Сандерленд”нинг 6 ёшли марҳум мухлиси хотирасига ҳайрия учрашувини ўтказади. Ўйин 3 сентябр куни “Гудисон Парк” стадионида бўлиб ўтади.

“Сандерленд”нинг саратон биланг касалланган 6 ёшли мухлиси Брэдли Лоури 7 июль куни вафот этган эди.

Лоури ўтган мавсумда АПЛнинг кўплаб жамоалари ва футболчилар томонидан қўллаб-қувватланганидан сўнг, машхур бўлган эди. У “қора мушуклар” ҳужумчиси Жермейн Дефо билан дўст тутинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!