"Эвертон" "Барселона" тарбияланувчисига қизиқиб қолди

8 май, 12:24 265

Испаниянинг “Малага” клуби ҳужумчиси Сандро Рамирес АПЛ га кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Marca хабар тарқатмоқда.

Хабар берилишича, 21 ёшли футболчининг хизматларига “Эвертон” клуби бош мураббийи Рональд Куманнинг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда.

“Барселона” тарбияланувчисининг тахминий баҳоси эса 8 миллион евро дея кўрсатилмоқда. Бироқ экспертларнинг фикрига қараганда, “Малага” ўз етакчисини бу нархга қўйиб юбориши қийин масала.