“Эвертон” Чемпионшип клубидан 30 млн фунтга дарвозабон сотиб олди

 

Ўтган мавсум якунига кўра Чемпионшипга йўл олган “Сандерленд” посбони Жордан Пикфорд “Эвертон” шифокорлари томонидан ўтказилган тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди.

The Guardian нашрининг хабар беришича, Ливерпуль клуби 23 ёшли дарвозабон учун 30 миллион фунт тўлаган. Трансфер ҳақида расмий хабар яқин кунларда чиқади.

2016/17 йилги мавсумда Жордан Пикфорд АПЛнинг 29 ўйинида майдонга тушиб, 50 та гол ўтказиб юборганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!