“Эвертон” “Интер” ярим ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади

 

Италиянинг “Интер” клуби ярим ҳимоячиси Марцело Брозович фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Англиянинг “Эвертон” клуби хавбекка қизиқиб қолган ва лондонликлар футболчининг трансфери борасида музокараларга киришган.

Маълумот ўрнида, 25 ёшлик ярим ҳимоячи якунланган мавсум Италия чемпионатида 23 ўйинда 4 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!