"Эвертон" Куман ўрнига бошқа мураббий топди

"Эвертон" клуби раҳбарияти собиқ бош мураббий Роналд Куман ўрнига "Бёрнли" бош мураббийи Шон Дайчни олиб келиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақида The Telegraph нашри хабар бермоқда.

"Бёрнли" бош мураббийига яна "Лестер Сити" ҳам қизиқмоқда. Улар Крейг Шекспир ўрнига мураббий изламоқдалар.

Шон Дайч бошчилигидаги "Бёрнли" жамоаси АПЛ турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб туришибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!