“Эвертон” Лукаку ўрнига бошқа суперҳужумчи оладиган бўлди

16 март, 14:25 469

“Эвертон” Лукаку ўрнига бошқа суперҳужумчи оладиган бўлди

 

“Эвертон” тарихидаги энг зўр тўпурар Ромелу Лукаку клуб билан янги шартнома тузишни истамади ва ёзда жамоасини алмаштиришга тайёргарлик кўрмоқда. Айни пайтда “Челси” бу ҳужумчини ортга қайтаришга яқин турибди.

“Эвертон” раҳбарияти Лукакудан рад жавобини олгач, унинг ўрнига бошқа тўпурар олиб келишга қарор қилди. Бу жамоа бельгиялик ҳужумчини камида 70 миллион фунтга трансфер қилмоқчи. Маблағнинг бир қисмини эса “Селтик”нинг ёш ҳужумчиси Мусса Дембелени олиб келишга сарфлайди.

Қатор клублар эътиборида турган франциялик ҳужумчининг трансфер нархи 30-40 миллион фунт атрофида баҳоланмоқда.

SPORTS.uz