"Эвертон" Майкл Кин учун курашда "МЮ"ни ортда қолдирмоқчи

12 июнь, 10:05 330

Яна бир мавсумдан сўнг “Бёрнли” билан шартномаси якунланадиган ҳимоячи Майкл Кин “Эвертон” клубининг ёзги трансфер давридаги асосий нишонига айланган.

Skysports нашрининг хабар беришича, 24 ёшли Англия терма жамоаси аъзоси учун “Манчестер Юнайтед” клуби ҳам кураш олиб бормоқда. Таъкидлаш керакки, айнан “МЮ” икки йил олдин Кинни “Бёрнли”га 2 млн еврога сотиб юборган эди.

Агар, Майкл “Эвертон”га ўтса, унинг трансферидан келадиган маблағнинг 25 фоизини “қизил иблислар” олади.

Мората "МЮ"га ўтса, энг қиммат испан футболчисига айланиши мумкин

Ана холос! "МЮ" Ибрагимович билан шартнома имзолаши мумкин, агар...