"Эвертон" Рунини 300 минг фунт жаримага тортади

“Эвертон” клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Уэйн Рунини маст ҳолда автомобиль ҳайдагани учун 300 минг фунт жарима солади. Бу ҳақда футболчининг адвокати Майкл Рейнфорд айтиб ўтди.

“Клуб унга икки ҳафталик маоши ҳисобида жарима солади”, - дейди адвокат.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ суд маст ҳолда машина ҳайдагани учун Рунини 2 йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилишга қарор чиқарган эди. Бироқ, кейинчалик ушбу жазо 100 соат бепул ишлаш билан алмаштирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!