"Эвертон" Симеонени олиб келади

28 март, 23:25 376

 

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоненинг ўғли Жованни "Женоа" таркибига ўтгач, ҳужумкор футболчининг ишлари юришиб кетди.

Тўпурарлик маҳоратини намойиш қила бошлаган ёш футболчини Европанинг номдор клублари ўзига чорламоқда. Улар орасида "Эвертон"нинг нияти анча жиддий кўринмоқда.

"Женоа" дастлабки мавсумида ўнта гол урган футболчини қўйиб юборишга қарши эмас. Бунинг учун Жованнини оладиган клуб "Женоа"га 25 миллион тўласа бўлди.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.