"Эвертон" фикридан қайтмади

20 март, 20:20 462

 

Англия премьер-лигасида мазмунли ўйин кўрсатаётган "Эвертон" келаси мавсумда Европа миқёсидаги мусобақалар йўлланмаси учун курашишга тайёргарлик кўрмоқда. Ана шу мақсадда клуб раҳбарияти таркибнир кучли футболчилар билан кучайтиришга интилмоқда.

"Эвертон" ёзда ўзи анчадан буён кўзлаб юрган "Суонси" етакчиси Гильфи Сигурдссонни қўлга киритишга ҳаракат қилади.

Гильфи Сигурдссон "Суонси" таркибига 2014 йили "Тоттенхэм"дан 10 миллион евро эвазига қўшилган ва 2020 йилгача шартномага эга.

Жорий мавсумда 27 ёшли исландиялик футболчи барча турнирларда 31 та учрашув ўтказўиб, тўққизта гол урди ва ўн битта голли пас узатди.

SPORTS.uz