"Эвертон" наркоман футболчи билан шартнома тузди

 

Англия чемпионатининг кучли жамоаларидан ҳисобланган "Эвертон" ўзининг собиқ ярим ҳимоячиси Жоуз Бакстерни яна ўз сафига қўшиб олди.

Бакстер собиқ клуби билан бир йиллик шартномага имзо чекди. Бу битим шу йилнинг ёзида футболчининг дисквалификацияси якунланиши билан кучга киради. Жоуз наркотик модда истеъмол қилгани учун футболдан четлатилган эди.

24 ёшли футболчи "Эвертон" тарбияланувчиси ҳисобланади. 2008 йили дебют учрашувини ўтказган Бакстер тўрт мавсум давомида атиги 15 та ўйинда иштирок этган.

Ўтган йиги мавсумни Жоуз Англия биринчи лигасида "Шеффилд Юнайтед" таркибида ўтказди ва 24 та ўйинда тўртта гол урди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!