"Эвертон" ўз сафига "Аякс" етакчисини қўшиб олмоқчи

Англиянинг “Эвертон” клуби “Аякс” етакчиси Дави Классеннинг трансфери борасида келишувга эришиш арафасида турибди. Mirror нашрининг маълум қилишича ушбу ҳарид “ирисчилар”га таҳминан 20 млн фунтга тушади.

“Англияда кўплаб иқтидорли ва техникаси кучли футболчиларга юқори талаблар қўйилади. Лекин, Классен кўплаб муваффақиятларга эриша олди”, - дейди “Эвертон” бош мураббийи Рональд Куман.

Хабарларга қараганда, агар ливерпулликлар Классенни ўз сафига қўшиб олишса, ўзаро музокаралар боши берк кўчага кириб қолган Росс Баркли билан ҳайрлашиши мумкин.

Маълумот учун, Классен ўтган мавсмум “Аякс” сафида жами 50та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 20та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!