"Эвертон" хўжайини жамоасида Диего Симеонени кўрмоқчи

Англиянинг “Эвертон” клуби хўжайини Фархад Мошири жамоасида қайси мутахассисни кўрмоқчилиги маълум бўлди.

Sky Sports нашрининг маълум қилишича бу борадаги асосий номзод “Атлетико” бош мураббийи Диего Симеонедир. Мошири аргентиналик мутахассис билан узоқ йиллик ҳамкорликни йўлга қўймоқчи.

Бироқ, айни дамда Симеонедан ташқари Англия терма жамоаси собиқ устози Сэм Эллардайс ҳамда  «Уотфорда» бош мураббийи Марку Силваларнинг номзодлари ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, "Эвертон" раҳбарияти кетма-кет омадсизликлардан сўнг ўтган ҳафта Рональд Куманни истеъфога чиқарган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!