"Эвертон" яна бир йирик трансферни амалга оширди

16 июнь, 09:40 213

Англиянинг «Эвертон» жамоаси «Аякс»дан Дави Классенни сотиб олганини эълон қилди. Голландия терма жамоаси хавбеки учун «ирислар» 27 млн евро тўлашди.

«Эвертон» клуби ёш дарвозабон учун 34 млн евро тўлади

24 ёшли футболчи жамоа билан 2022 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Классен – «Аякс» клуби тарбияланувчиси саналади. У амстердамликлар сафида 180 та ўйинда иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, бундан бироз вақт илгари «Эвертон» ўзи учун рекорд сумма эвазига ёш дарвозабон Пикфордни ўз сафига қўшиб олгани ҳақида маълумот берган эдик.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.