“Эвертон”футболчиси ўзини танқид қилган Куманга қандай ўйинчи эканини кўрсатиб қўйди

10 март, 11:02 310

“Эвертон”футболчиси ўзини танқид қилган Куманга қандай ўйинчи эканини кўрсатиб қўйди

 

 

“Эвертон” бош мураббийи Рональд Куман мавсум бошланиши билан тажрибали ярим ҳимоячи Росс Барклини танқидга кўмиб ташлади. Футболчининг салоҳиятига шубҳа билан қараган мураббий уни захирага михлаб қўйди.

Танқиддан тўғри хулоса чиқарган футболчи кейинчалик жуда ишончли ўйнай бўлашди ва жамоанинг етакчисига айланди. Энди Рональд Куман 23 ёшли ярим ҳимоячига янги шартнома таклиф қилмоқда.

- Баркли жамоанинг етакчи ўйинчига айланди ва биз уни клубда қолишга кўндирмоқчимиз, - деди Рональд Куман.

Росс Баркли жорий мавсумда АПЛда 25 та учрашув ўтказиб, тўртта гол урди ва олтита голли пас узатди.

SPORTS.uz