Евро-2020 саралашига Ирландия пойтахтида қуръа ташланади

Евро-2020 саралаш босқичига қуръа ташлаш маросимига Ирландия пойтахти Дублин шаҳри мезбонлик қиладиган бўлди. Бу ҳақда мамлакат футбол ассоциацияси хабар бермоқда.

Маълумот учун, 2020 йилги Европа чемпионатига қитъанинг 13та шаҳри -  Санкт-Петербург (Россия), Боку (Озарбайжон), Мюнхен (Германия), Брюссел (Бельгия), Бухарест (Руминия), Будапешт (Венгрия), Амстердам (Голландия), Копенгаген (Дания), Рим (Италия), Бильбао (Испания), Дублин (Ирландия), Лондон (Англия) ва Глазго (Шотландия) мезбонлик қилади.

Ушбу мусобақанинг саралаш босқичига қуръа ташлаш маъросими 2018 йилнинг декабрь ойида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!