Европа Лигаси. Мата “МЮ”ни чорак финалга олиб чиқди

17 март,2017, 08:21 474

Европа Лигаси. Мата “МЮ”ни чорак финалга олиб чиқди

 

Европа Лигаси нимчорак финал жавоб ўйинида "Манчестер Юнайтед" жамоаси ўз майдонида "Ростов" футболчиларини қабул қилди. 

Муросасиз ва қизиқарли кечган ўйинда манкунианлар 1:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг 70-дақиқасида Хуан Мата томонидан киритилган ягона гол "МЮ"нинг чорак финалга чиқиши учун етарли бўлди. 

Манчестер Юнайтед (Англия) – Ростов (Россия) 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 70 Мата.

Манчестер Юнайтед – Ромеро, Байи, Смоллинг, Рохо, Валенсия, Эррера, Погба (Феллайни, 48), Блинд (Джонс, 64), Мата, Мхитарян, Иброҳимович.

Ростов – Медведев, Терентьев, Мевля, Навас, Кудряшов, Байрамян (Киреев, 82), Полоз, Ерохин, Препелицэ (Девич, 79), Нобоа, Азмун (Бухаров, 62).

Огоҳлантиришлар: Бухаров (87).

Дастлабки учрашув: 1:1

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.