
Европа Лигаси. «Краснодар» кичик ҳисобда ғалаба қозонди
Бугун Европа Лигасининг 1/16 финал босқичи баҳсларга старт берилди. Ушбу босқич доирасидаги дастлабки учрашув Краснодар стадионида бўлиб ўтди. Унда маҳаллий Краснодар клуби Туркиянинг Фенербахче жамоасини қабул қилди.
Ўйиннинг дастлабки дақиқалариданоқ ҳужумда ўз омадларини синаб кўришга шошилган краснодарликлар 4 дақиқада ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Краснодар ҳимоячиси Александр Мартыновичнинг рақиб жамоа жарима майдончасига қойилмақом тарзда ошириб берган тўпини Валдерсон эгаллаб олди ва оҳиста ҳаракат билан Виктор Классонга узатиб берди. Ушбу вазиятда Швециялик ярим ҳимоячи Волкан Демирел қўриқлаётган дарвозасини аниқлик билан нишонга олди ва жамоасининг бу йилги расмий учрашувлардаги дастлабки голига муаллифлик қилди.
Ушбу ҳисоб словакиялик бош ҳакам Иван Кружльякнинг финал ҳуштагига қадар ўзгармай қолди. Бу жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 22 февраль куни Истанбулда бўлиб ўтади.
Краснодар (Россия) – Фенербахче (Туркия) 1:0 (1:0, 0:0)
Гол:1:0 – 4 Классон.
Краснодар: Крицюк, Налдо, Рамирес, Мартинович, Калешин, Газинский, Каборе, Подберезкин (Перейра, 70), Классон, Смолов, Вандерсон (Лаборде, 65).
Фенербахче: Демирел, Озбайракли, Калдирим, Кьер, Потук, Нойштедтер, Ленс, Соуза, Топал, Эменике (Фернандао, 72), Соу (Туфан, 72).
Огоҳлантиришлар: Подберезкин (42), Каборе (48), Калдирим (50), Нойштедтер (59), Калешин(63).
Комментарии