Европа Лигаси чорак финал жавоб баҳсларини машҳур ҳакамлар бошқариб боришади

Хабарингиз бор ушбу ҳафтада Европа лигаси мусобақасининг чорак финал жавоб баҳслари бўлиб ўтади. УЕФА ушбу учрашувларга қитъанинг таниқли рефериларини жалб этди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра "Манчестер Юнайтед" - "Андерлехт"  баҳсини Альберто Ундиано Мальенко бошқарса, "Бешиктош" ва "Лион" жамоалари иштирокидаги учрашувда Милорад Мажич ҳакамлик қилади.

Гильзенкирхенда бўлиб ўтадиган "Шальке" - "Аякс" тўқнашуви руминиялик ҳакам Овидиу Хацеганга ишониб топширилган. "Генк" - "Сельта" баҳсини эса Уильям Коллам бошқариб боради.

"Лион" ва "Бешиктош" жамоалари ўртасидаги жавоб ўйини томошабинларсиз ўтиши мумкин

Ибрагимович: Ушбу мусобақада майдонга тушганимдан бошлаб Европа лигаси Чемпионлар лигасига айланди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!