Европа Лигаси ярим финалчилари – битта суратда

21 апрель,2017, 08:52 743

Европа Лигаси ярим финалчилари – битта суратда

 

Европа Лигаси чорак финал жавоб ўйинлари ўз якунига етди ва барча ярим финалчилар аниқланди.

Икки ўйин натижасига кўра, “Манчестер Юнайтед”, “Аякс” ва “Сельта” ярим финалга чиқди. Яна битта ярим финал чиптаси тақдири пенальтилар сериясида ҳал бўлди.

“Бешиктош” билан баҳсда “Лион” “футбол лотерея”сида кучлироқ чиқди. Қуйида мусобақанинг барча ярим финалчилари билан танишинг.