Европа Лигасида зафар қучган "Манчестер Юнайтед" ЕЧЛга йўлланма олди
Бугун Стокгольм шаҳридаги "Friends" стадионида клублар ўртасидаги мусобақалар орасида нуфузи жиҳатдан иккинчи ўринда турувчи Европа Лигаси финал баҳси бўлиб ўтди. Унда Амстердамнинг "Аякс" ҳамда Манчестернинг "Қизил иблислари" бош соврин учун кураш олиб боришди.
Қизиқарли кечган баҳсда инглизлар 0:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувнинг 18-дақиқасида Поль Погба ҳисобни очган бўлса, 48-дақиқага келиб Гейнрих Михитарян жамоасининг 2-голига муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, УЕФАнинг регламентига кўра, Европа Лигасида чемпион бўлган жамоа учун келаси мавсумда Европа Чемпионлар Лигаси эшиклари очилади. Демак Жозе Мориньо шогирдлари янги мавсумда кўҳна қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасида бошлайдилар.
Фикрлар