Европа чемпионлар лигасида қатнашган жамоалар умумий рекорд ўрнатди

16 март, 07:51 447

Европа чемпионлар лигасида қатнашган жамоалар умумий рекорд ўрнатди

 

Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финалида иштирок этган жамоалар умумий ҳисобда 62 та гол урди ва бу янги рекорд сифатида қайд эт илди. Мусобақа форматида нимчорак финал босқичи 2004 йилда киритилган.

Аввалги рекорд 2011-2012 йилги мавсумда ўрнатилган бўлиб, 16 та жамоа 56 та гол урган эди. 2004 ва 2007 йилда эса нимчорак финал ўйинларида энг кам – 29 тадан гол қайд этилган.

Жорий мавсумда энг сермаҳсул ўйин “Манчестер Сити” ва “Монако” ўртасидаги дастлабки учрашув бўлди ва унда саккизта тўп киритилди.

SPORTS.uz