Европа лигаси. «Ростов» ва Сердар Азмун «Спарта» вакилларини аямай «савалади»

BEPUL PROPAN

 

Хабарингиз бор, 16 февраль оқшомида Европа лигасининг 1/16 финал босқичидан ўрин олган дастлабки учрашувлар бўлиб ўтади. Россия Премер лигаси вакили Краснодарнинг ғалабасидан руҳланган Россиянинг яна бир жамоаси ўз уйида Чехиянинг “Спарта Прага” клубини йирик ҳисобда мағлуб этди.

Ўйиндаги устунликни илк дақиқалардан ўз қўлига олган Ростов вакиллари 15-дақиқага келиб ҳисобни очишди. “Барселона” услубидаги қисқа тўп узатмалари орқали кетма-кет кескин ҳужумларнинг бирини словениялик ярим ҳимоячи Миха Мевля голга айлантира олди.

Учрашувнинг 30-дақиқасига келганда Олимп-2 стадионида футболдаги нохуш ҳолатлардан бири юз берди. Мезбон жамоа вакили Тимофей Калачев тўп билан ҳаракатланаётган бир пайтда “Спарта”нинг Кот-д’Ивуарлик легионер футболчиси Тиемоко Конате унинг оёқларига кескин тарзда ташланди ва Калачевнинг майдонга қулатди. Ушбу вазиятда ўйин ҳаками Бас Нейхус иккиланмай Конатега иккинчи сариқ карточкани кўрсатди ва майдондан четлаштирди.

Биринчи бўлимдаёқ бир киши кам бўлиб қолган чехияликлар бўлим сўнггига қадар кетма-кет иккита гол ўтказиб юборишди. Дастлаб Дмитрий Полоз рақиб дарвозасини ишғол этган бўлса, орадан 3 дақиқа ўтар-ўтмас Кристиан Нобоа ҳисобни 3-0 ҳолатига келтириб қўйди.

Иккинчи бўлимда эса, ростовликлар яна бир бор рақиб дарвозасига йўл топа олишди. Мезбонларнинг 4-голига захирадан майдонга тушганига 1 дақиқа ҳам бўлмаган эронлик ҳужумчи Сердар Азмун муаллифлик қилди ва жамоасининг йирик 4-0 ҳисобидаги ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

Ростов (Россия) – Спарта Прага (Чехия) 4:0 (3:0)

Голлар: 1:0 – 15 Мевля, 2:0 – 37 Полоз, 3:0 – 40 Нобоа, 4:0 – 68 Азмун.

Ростов: Медведев, Навас, Гранат, Кудряшов, Мевля, Гацкан, Калачев, Ерохин (Препелицэ, 83), Нобоа, Полоз (Девич, 75), Бухаров (Азмун, 67).

Спарта Прага: Коубек, Мазух, Нхамойнесу, Караваев, Кадлец, Ваха (Голек, 80), Дочкал (Лафата, 87), Сачек, Конате, Альбьяч (Гибш, 76), Юлиш.

Огоҳлантиришлар: Конате (20), Дочкал (35).

Четлатиш: Конате (32).

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию